Оҳангаронда юз берган ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди, 1 киши жароҳатланди

15:31 01 Август 2018 Жамият
702 0
Иллюстратив фото

Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида 31 июль куни мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Қайд қилинишича, шу куни Жиззах вилоятида яшовчи М.Э. бошқарувидаги “Исузу” русумли юк автомашинасини “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон-Ўш” йўлининг 137-км.да ҳайдаб кетаётиб, йўлнинг ўрта қисмидан ортга қайрилаётган вақтида, орқасидан ҳаракатланиб келаётган И.Ю. бошқарувидаги “Нексия” русумли автомашинаси унга урилиши натижасида тўқнашув содир бўлган.

Натижада “Нексия” автомашинаси ҳайдовчиси И.Ю. ва унинг уч нафар йўловчиси тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Яна бир нафар йўловчиси Х.Р. тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019