Оҳангарон тумани "Ғаллақудуқ" МФЙда яшовчи фуқароларнинг мурожаати юзасидан Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот берди

12:05 05 Сентябр 2019 Жамият
72 0

Хориж сайтларидан бирида Оҳангарон тумани “Ғаллақудуқ” МФЙдаги кўп қаватли уйларга ичимлик суви чиқмаётгани боғлиқ масалалар юзасидан видеохабар тарқалди, ижтимоий тармоқларда муҳокама қилина бошланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Масала вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати ва тегишли масъуллар билан биргаликда ўрганиб чиқилди. Умуман олганда, бу мурожаат асосли. Ҳақиқатан “Ғаллақудуқ” МФЙда жойлашган, 280 та хонадондан иборат 5 та кўп қаватли уй таъмирга муҳтож, канализация тармоғи эскиргани туфайли ишламаяпти, хонадонларда ичимлик суви  таъминоти мавжуд эмас. Қуйида уларга тўхталамиз. 

Ичимлик суви бўйича. Мазкур уйлар ўтган асрнинг 70-йилларида қурилган бўлиб, ўтган вақт давомида бирон марта таъмирланмаган. Шу боис бугунги кунда бир қатор муаммолар тўпланиб қолган. Бино ичидаги канализация ва ичимлик суви қувурлари маънан эскиргани учун фойдаланишга яроқсиз. Шу боис ҳам ичимлик сувини ҳар бир хонадонга етказиш имконияти йўқлиги туфайли, мазкур 5 та кўп қаватли уйнинг ҳовлисида 6 та ичимлик суви тармоғи жўмраги ўрнатилган. Сув таъминоти узлуксиз амалга оширилади.

Канализация тармоғи бўйича. 2018 йилда мазкур муаммоли ҳолат туманнинг иқтисодий имкониятидан келиб чиқиб, ҳомийлар кўмагида бир қадар юмшатилган. Мазкур 5 та турар-жой учун алоҳида канализация қудуғи қазилган. Бироқ, хонадонларда узлуксиз сув таъминотининг мавжуд эмаслиги туфайли, чиқиндиларнинг канализация тармоғи орқали чиқиб кетиши қийин бўлаяпти. Айрим жойларда қувурлар ёрилиб, чиқиндилар уйнинг ертўла қисмига чиқиб кетаяпти.

Маблағ масаласи. Ҳисоб-китобларга қараганда, мазкур 5 та иншоотнинг тўлиқ умумий таъмирига 3 миллиард 300 миллион сўм миқдорида маблағ зарур бўлади. Лойиҳа сметаси “Ғаллақудуқ келажак замини” ҲУЖМШ томонидан ишлаб чиқилган. Айни мақсаддда АТИБ “Ипотекабанк” Оҳангарон шаҳар филиали орқали кредитлаш бўйича ширкат раҳбари ва банк масъуллари ўртасида музокаралар давом эттирилмоқда. Ширкатнинг тўлов қобилияти, ширкат аъзоларининг умумий розилиги, лойиҳанинг истиқболи каби масалалар айни пайтда ўрганиш жараёнида.

Кўрилган ва кўриладиган чора-тадбирлар. Маҳаллий бюджетдан 74 миллион сўм маблағ ажратиш эвазига 700 метр узунликда сув қувурини тортиб келиш ишлари бажарилади. Натижада, ҳар бир хонадонга сув узатишга етарли босим пайдо бўлади. Амалдаги қонунчиликка кўра, бино ичидаги қувурларни янгилаш ХУЖМШ аъзоларининг саъй-ҳаракатлари билан амалга оширилади. 

Шунингдек, 18, 22 ва 24-уйнинг том қисмини таъмирлаш учун зарур бўладиган кредит маблағини қисқа муддатда ажратиш масаласи туман ҳокими Абдувоҳид Турдибоев томонидан назоратга олинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019