Оғир атлетикачимиз Муаттар Набиева Осиё чемпионатида 3 та бронза медалини қўлга киритди

18:41 22 Апрель 2019 Спорт
289 0

Шу кунларда Хитойнинг Нинбо шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун аёллар ўртасида 55 кг вазн тоифасидаги баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз Муаттар Набиева даст кўтариш баҳсида 91 кг, силтаб кўтаришда 113 кг ва икки кураш натижаси кўра 204 кг оғирликдаги тошни ўзига бўйсиндириб, 3 та бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Осиё чемпионати. Нинбо, Хитой

Аёллар -55 кг

1. Лиао Кю Юн (Хитой) – 224 кг
2. Хидилйн Диаз (Филиппин) 209 кг
3. Муаттар Набиева (Ўзбекистон) – 204 кг

Маълумот учун: мазкур мусобақага 6 нафар атлетимиз йўл олган, ҳозиргача Адҳамжон Эргашев (-67 кг) тўртинчи ва Достон Ёқубов (-73 кг) бешинчи ўринни эгаллаган эди. Олдинда яна уч нафар спортчимиз - Суннатилла Ўсаров (-102 кг, 26 апрел), Акбар Жўраев (-109 кг) ва Долера Давронова (-87 кг, 27 апрел) қитъа чемпионати баҳсларида иштирок этишади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019