Ўгай она ҳамда отаси қўлида жабрланган Шукурона Бухоро шаҳридаги “Меҳрибонлик уйи”да қандай яшамоқда?

16:34 07 Ноябрь 2019 Жамият
180 0

Бундан бир неча ой муқаддам ижтимоий тармоқларда отаси ва ўгай онаси қўлида жабрланган, хўрланган шофирконлик тўққиз ёшли қизалоқ тўғрисида хабар ва видеотасвирлар пайдо бўлган эди.Шундан сўнг маҳалла – кўй, хотин – қизлар қўмитаси ва бошқа ташкилотлар кўмагида Шукурона исмли бу қизча Бухоро шаҳридаги 32 – Меҳрибонлик уйига жойлаштирилганди.

Шукурона айни пайтда шу масканда яшаб, 8 – умумтаълим мактабининг 3 – синфида ўқияпти. Бизқизалоқ истиқомат қилаётган Меҳрибонлик уйида бўлиб, унинг ҳол – аҳволи билан қизиқдик.

-Шукурона бир ой давомида шифохонада даволанди,- дейди ушбу муассаса директори ўринбосари Маърифат Умарова.- Аста – секинлик билан масканимиздаги муҳитга мослашаяпти.Ундан вилоят хотин – қизлар қўмитаси раҳбарлари хабар олиб туришибди.Организми нисбатан заиф.Шу боисдан уни ҳар томонлама қўллаб – қувватлаш ҳаракатидамиз.Мени “Ойи” деб демоқда.Айниқса, шуниси кишини хурсанд қилади.

Бу ҳали ёш бўлишига қарамай бошидан анча – мунча қийинчиликларни ўтказган қизалоқнинг янги муҳитга кўникаётганидан, юрагига яқин кишиларни топганидан далолат беради, албатта.

Айтиш керакки, Шукуронанинг онаси асли Сурхондарёнинг Узун туманидан бўлган.Шофирконлик Д. Ш. га турмушга чиққан.Аммо унинг умри қисқа экан.Аёл вафот этганида Шукурона уч ёш атрофида эди.Кейин отаси уйланган.Ўгай она қўлида қолган қизалоқнинг шундан кейинги ҳаётига ҳавас қилиб бўлмайди.Бизга унинг уйидалигида ўқлов ( хамирли овқат тайёрлашда ишлатиладиган ёғоч) билан урилгани оқибатида кўзи кўкарган ҳолат туширилган тасвирни кўрсатишди.Уни кўрган ҳар қандай кишида “Норасида гўдакда нима гуноҳ?”, деган савол туғилиши тайин.

Тарбиячиларнинг таъкидлашларича, Шукуронанинг зеҳни ўткир.Эртак китоблар ўқийди.Ҳатто “ойи” деб атагани Маърифат опага эркалик ҳам қилади.Айтмоқчи, у бизнинг илтимосимизга кўра, қўлига қалам тутиб, қуёш ва қушлар расмини чизиб берди.Биз унга ўзимизча рамзий маъно бердик: қуёш бу Ватан.Ундан таралаётган нур Шукурона каби кўнгли ўксик болалар --полапон қушларгамеҳр – муҳаббат улашмоқда.

Ҳа, халқимиз, Ватанимиз ота – она меҳридан мосуво, етим – есир, ҳаётнинг аввалдан айтиб бўлмасзарбаларига учраган болаларни қаровсиз қолдирмайди.Буни кечагина турмуш қуриб, бугун ажралишаётган, боласини тирик етим қилаётган ёки ўз бурчини унутиб, фарзандига жабр – зулм етказаётган айрим ота – оналар унутишмаслигини истардик.

Истам ИБРОҲИМОВ,
“Халқ сўзи” мухбири


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019