ОФК президенти Шайх Салмон Тошкентга етиб келди

10:00 16 Сентябр 2019 Жамият
307 0

Ўзбекистон футбол ассоциацияси таклифи билан Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал Халифа Ўзбекистонга ташриф буюриши ҳақида хабар берилганди. Бироз олдин мартабали меҳмон юртимизга етиб келди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Қитъа футбол уюшмаси раҳбарини Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимов ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Эрматов кутиб олди. 

Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро ишонч ва муносабатларни янги босқичга олиб чиқишга қаратилган ушбу ташриф давомида Шайх Салмон юртимиз футболидаги ислоҳотлар ва келажакдаги режалар билан яқиндан танишади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?