“Офицер бўлишни истайман”

12:13 24 Апрель 2018 Жамият
1271 0
Фото: «Telegram»даги расмий ахборот канали

Мен Ўзбекистон Миллий университетининг ҳарбий кафедрасида ўқиб, резервдаги “лейтенант” ҳарбий унвонига эга бўлганман. Қуролли Кучлар сафида шартнома бўйича ҳарбий хизматни ўташ, офицер бўлиш истагим бор. Бунинг учун кимга мурожаат қилишим керак. 
Асқар ТЎХТАЕВ, 
Сурхондарё вилояти, Бойсун тумани, Кўлқамиш 

Ҳурматли фуқаро Асқар Тўхтаев, аввало мамлакатимиз мустақиллиги ва халқимизнинг тинч ҳаётини сақлашга ўз ҳиссангизни қўшишга қарор қилганингиз учун миннатдорлик билдирган ҳолда шуни маълум қиламанки, сиз каби офицер бўлишни истаган ёшлардан Мудофаа вазирлиги раҳбарияти номига ҳам кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Бу ҳолат ҳарбий хизматни ўташ, офицер бўлиш мамлакатимизда энг олий ва шарафли касблардан бирига айланганидан далолат беради.

Республикамиз олий таълим муассасалари ҳарбий кафедраларида тайёргарликдан ўтган ва захирадаги (резервдаги) “лейтенант” ҳарбий унвонига эга бўлган фуқаролар шартнома бўйича ҳарбий хизматга, офицерлик лавозимларига тайинланишлари учун белгиланган тартибда доимий ҳарбий ҳисобда турган Мудофаа ишлари бошқармаси ёки бўлимларига мурожаат этишлари мумкин.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
бошлиғи капитан Темур Нарзиев

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019