“Обод маҳалла” дастурининг асосий параметрлари тасдиқланди

12:39 30 Июнь 2018 Ҳужжатлар
2941 0

“Обод маҳалла” дастурининг асосий параметрларини тасдиқлаш ва уларнинг ижросини таъминлаш масалалари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар тарқатди.

Қарорга мувофиқ “Обод маҳалла” дастури доирасида 2018-2019 йилларда республика бўйича 220 та маҳаллада қурилиш, таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилади.

Хусусан, Дастурга тушган маҳаллаларда 112 та маҳалла гузари, 133 та якка хусусий кўп қаватли уйлар, 804 та болалар майдончаси, 49 та боғча, 15 та тиббиёт муассасаси, 93 та ҳаммом, 198 та савдо мажмуаси, 1 та мактаб қурилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019