“Обод маҳалла”: дастур ижроси фақат қурувчиларга тааллуқли эмас


Аҳмадали Шерназаров, “Халқ сўзи online”/Сирдарё. Бунга эса гулистонлик уч нафар ёш рассомнинг ибратли ташаббусини мисол келтириш мумкин.
Гап шундаки, ёзги таътилда Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Сирдарё вилояти ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқитувчилари Одилжон Аҳмедов, Ғанишер Норматов ва Тоҳир Раҳмонбердиев Гулистон шаҳридаги “Обод юрт” маҳалласидаги бино деворига биргаликда “Сардоба” асарини чизиб бердилар.
Ва бу қадимда Мирзачўл орқали ўтган карвон йўлидаги, Сардоба тумани ҳудудида ҳозиргача сақланиб қолган тарихий ёдгорликни акс эттирувчи маҳобатли асар ёш мусаввирларнинг мазкур маҳаллада амалга оширилган “Обод маҳалла” дастури ижросига қўшган муносиб совғаси бўлди.

“Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” дастури асосида ҳудудларнинг чирой очаётганлиги биз ижодкорларга ҳам илҳом бахш этмоқда. Айни чоғда ушбу завқланиш бизда бу хайрли ишга ўзимизнинг беминнат ҳиссамизни қўшиш истагини ҳам пайдо қилди. Гулистон шаҳридаги “Обод юрт” маҳалласининг қоқ марказида яратган асаримиз ана шу ниятимизнинг ижобати бўлди. Биз чизган сурат рўпарасига расм мазмунига жуда ҳамоҳанг тарзда фаввора қурилди. Натижада одамларда ўтмишдаги сув эҳтиёжи йўлидаги машаққат ва бу борадаги ҳозирги қулай шароит ҳақида тасаввур уйғотадиган манзара юзага келди" , - дейди Одилжон Аҳмедов.
Бинобарин, “Обод маҳалла” дастури ижроси доирасида мазкур маҳаллада кенг кўламдаги ишлар амалга оширилди. Ҳудуднинг аввалги абгор аҳволи ўрнида покиза, саранжом–саришта, обод ва кўркам, йўллари равон, дарахт ва гулларга бурканган сўлим хиёбон, ҳавас қилса арзигулик бир гўша пайдо бўлди.
Кўп ўқилганлар
- Ихтиёр Абдуллаев ДХХ раҳбарлигидан кетди, ўрнига Абдусалом Азизов тайинланди
- Самарқандлик тадбиркор от федерациясига раҳбар этиб тайинланди
- Археологлар диққатига: Риштон туманидан динозавр қолдиқлари топилди
- Ёт андозалаp, мавҳум ғоялаp, қурама тиллар пойтахтимизнинг қиёфаси бузилаётганига қачонгача жим қараб турамиз?
- Ихтиёр Абдуллаев сўнгги бир йилда икки оғир операцияни бошдан кечирган
- Тошкент шаҳрида 2005 — 2011 йилларда ҳокимлик қилган Абдуқаҳҳор Тўхтаев 2005 йили “Вузгородок”да нима бўлганини айтиб берди
Муҳокама қилинган
- RAVON кетма-кет учинчи ой ҳам Россия бозорида бирорта автомобиль сота олмади
- Давлат солиқ қўмитаси ишга таклиф этади
- Ўзбекистон ва Миср ҳамкорлигига оид 12та ҳужжат имзоланди
- Осиё ўйинлари қаҳрамонлари тантанали равишда кутиб олинди (фотожамланма)
- Тест синовлари: имтиҳондаги ғаройиб қаллоблик фош бўлди
Afisha
Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.
05 Февраль 2019
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг: