ОАВ вакиллари Сирдарёдаги ижтимоий – иқтисодий ўзгаришлар билан танишди

15:37 02 Август 2019 Жамият
249 0

Марказий оммавий ахборот воситаларида фаолият юритаётган бир гуруҳ журналистлар Сирдарё вилоятида амалга оширилаётган ижтимоий –иқтисодий ўзгаришлар билан танишди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ташаббуси билан ташкил этилган мазкур медиа-тур иштирокчилари дастлаб “Сирдарё” эркин иқтисодий зонасидаги «Сирдарё универсал ойна» корхонасида бўлдилар.Ушбу корхонанинг иш бошлаганига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Шундай бўлса-да, у аллақачон экпортёр кархоналар қаторидан жой олганлиги журналистларга маълум қилинди.Бу ерда фармацевтика ва озиқ-овқат саноати учун шиша идишлар ишлаб чиқарилмоқда.Эътиборлиси, маҳсулот хом ашёси 100 фоиз ўзимизники ҳисобланади. Қолаверса, у ҳозирча юртимиздаги дори-дармон саноати учунқадоқлаш воситалари ишлаб чиқараётган ягона корхона ҳам экан.

Саноат зонасининг қалдирғоч саноат субъекти саналадиган «ПЕНГ-ШЕНГ» Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасида медиа –тур иштирокчилари янада қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар.Эндиликда ҳам ишлаб чиқариш, ҳам қишлоқ хўжалиги йўналишларида фаолият юритаётган мазкур саноат мажмуасига ёндош ҳудудда барпо этилган “Ўзбекистон-Хитой дўстлик боғи”ва унга туташ мактабгача таълим муассасаси, савдо, овқатланиш шаҳобчалари, кўргазмалар зали- буларнинг бари ҳудудда бутун бир обод ва файзли манзил пайдо бўлганлигини мужассам этади.Ҳозирда “Пенг-Шенг” да тайёрланаётган кафеллар бир неча мамлакатларга экспорт қилинмоқда. Сантехника, чарм –пойабзал ва бошқа маҳсулотларга бўлган талаб ҳам тобора ортиб бораётир. Бу борада инновацион технологияларга катта эътибор берилаётганлиги асосий омил бўлаётир.

Хусусан, корхонада сенсорли эшик қулфларининг янги модели яратилди. Ушбу янгилик туфайли уй эгаси ва унинг оила аъзолари қулфни қўл бармоғи билан очишлари мумкин. Яъни бармоқ излари қулф “хотираси”га киритилса бас, у дарҳол очилади. Маълум қилишларича, ҳозирча бу маҳсулотлар тажриба-эксперимент тариқасида савдога йўнатирилади ва талаб юқори бўлса катта миқдорда ишлаб чиқаришга киришилади. Шунингдек, журналистлар “Пенг-Шенг”нинг энг замонавий усулда иш юритилувчи иссиқхонаси ва қўшқатор экилган ҳамда томчилатиб суғориш технологияси асосидапарваришланаётган ғўза майдонида ҳам бўлишди.Билдирилишича, қўшқатор усулида анъанавийга нисбатан бир гектарга 30 минг туп кўп кўчат жойлаштириш имконияти бор.Яна бунда агротехник тадбирларни бажариш учун далага трактор киритишга ҳам ҳожат йўқ. Дала соҳиблари гектаридан 50 центнердан кам ҳосил олмаймиз дейишди ва уларнинг бу гапи айни пайтда ҳар туп ғўзада ўртача 50-54 та ҳосил нишонаси борлиги билан ҳам ўз исботини топди.

Тур давомида Сайхунобод тумани марказидаги бунёдкорлик ишлари, шунингдек, маънавият-маърифат, хизмат кўрсатишни юксалтиришга қаратилган лойиҳалар билан танишилди.Айниқса,Сайхун шаҳарчасида «Сайхун планет» МЧЖ томонидан туман ҳокимлиги кўмагида қурилган замонавий хизмат кўрсатиш мажмуаси иштирокчиларда катта қизиқиш ўйғотди. Бу ерда айни пайтда Президентимизнинг 5 муҳим ташаббуси доирасида салмоқли ишлар бажарилган. Хусусан, мажмуанинг биринчи қаватида савдо комплекси, иккинчи қаватида эса болалар ўйингоҳи ва иккита жами 80 ўринли кинозал ишлаб турибди. Яқин кунларда яна давлат хизматлари, Халқ қабулхонаси ўз фаолиятини бошлайди.

Туман ҳокими Ботир Мирзақуловнинг айтишича, марказда тез кунларда 5 муҳим ташаббус доирасида Хотира ҳиёбони ва замонавий «Китоб олами» савдо мажмуаси қурилиб, фойдаланишга топширилади.

Албатта,Президентимиз ташаббуси билан жадал қад ростлаётган “Ховос сити” медиа-тур йўналишининг марказий манзилларидан бири бўлди.Айни пайтда янги шаҳарчада 30 та замонавий бино қурилаяпти. Ховос тумани ҳокимининг ўринбосари Отабек Данабоевнинг айтишича, бу ҳудудда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида боғча, мактаб, тадбиркорлик объектлари ҳам бунё этилади.

Журналистлар шунингдек, Мирзаобод туманида 5 муҳим ташаббус ижроси доирасида очилган IT – ахборот технологиялари маркази, Гулистон шаҳридаги “Буюк келажак” массиви, Ўзбекистон халқ шоириҲалима Худойбердиева номидаги ижод мактаби қурилиши, “Бук кафе”-китоб дўкони ва бошқа манзилларда ҳам бўлишди .

-Журналистнингжараён билан бевосита жойида танишган ҳолда ахборот тайёрлашини тандирдан янги узилган иссиқ нонни улашганга қиёслаш мумкин,-дейди “Хабар”газетаси мухбири Гулноза Турғунбоева.- Шу маънода, Сирдарё вилоятида жуда кенг қамровли ва самарали ишлар амалга оширилаётганлигига мазкур ҳудудда бўлиб ўтган медиа-тур давомида ўз кўзимиз билан гувоҳ бўлганлигимизни айтмоқчиман. Айни чоғда бундай тадбирлар биз ёш журналистлар учун маҳорат мактаби бўлиб ҳам хизмат қилади.

Медиа-тур дастури доирасида Сирдарё вилояти ҳокими журналистлар билан учрашди. Учрашув вилоят марказида яқинда фойдаланишга топширилган миллий меъморий услубда қурилган меҳмонларни қабул қилиш биносида ўтказилди.

- Бу муҳташам бино бир йил давомида қуриб битказилди, - дейди вилоят ҳокими. - Сизлар энг бахтли инсонларсизлар. Негаки, бино битгач биринчи меҳмонимиз сизлар бўлдиларингиз. Илгари вилоятимиз чўлга қиёсланарди. Бугун эса, аксинча, обод масканга айланмоқда. «Обод қишлоқ», «Обод маҳалла», «Обод марказ» дастурлари бунда муҳим ўрин тутмоқда. Яна икки йилдан кейин ҳудуд бутунлай ўзгаради. Биз инвестиция киритиш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича жиддий ишлаяпмиз. Бундан 2-3 йил илгари 8 туман дотацияда эди. Бугун ишни тўғри ташкил қилганимиз учун вазият ўзгарди, яъни биргина ўтган йили давлат бюджетига 3 миллиардга яқин маблағ туширдик. Бу йил ЯИМни 1,5 триллионга етказишни мўлжаллаганмиз. Қолаверса, йил якунига қадар 178 миллион доллар миқдоридаги инвестиция киритмоқчимиз. Бу борадаги режа дастлабки олти ойда қарийб 60 фоизга бажарилди.

Вилоят ҳоким пировардида, Президентимиз раҳбарлигида амалга оширилаётган улкан ўзгаришлар, кенг кўламли ислоҳотларни ёритишда, уларнинг моҳиятини аҳолига етказишда журналистларнинг ижодий меҳнатижуда муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Раҳим ШЕРҚУЛОВ,
Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,
“Халқ сўзи” мухбирлари.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019