Ньютон Ўзбекистонда сўнгги икки йилда мажбурий меҳнатни йўқ қилиш бўйича сезиларли ўсишга эришилганини эътироф этди

18:29 11 Февраль 2019 Жамият
540 0

Архив фото

Америкалик эксперт Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига доимий маслаҳатчи сифатида жалб этилиши мумкин. Бош вазир ўринбосари Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг АҚШ меҳнат вазири ўринбосари Марта Ньютон билан яқинда Вашингтонда бўлиб ўтган учрашуви чоғида мазкур масала муҳокама қилинди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Марта Ньютон Ўзбекистонда сўнгги икки йилда мажбурий меҳнатни йўқ қилиш бўйича сезиларли ўсишга эришилганини қайд этиб ўтди.

Томонлар Ўзбекистон ва АҚШ меҳнат идоралари ўртасида халқаро меҳнат стандартларини жорий этиш, меҳнат бозори ва демографик вазиятни ҳамкорликда тадқиқ этиш бўйича ҳамкорликни кўриб чиқишди.

“Ҳамкорликнинг кўрсатиб ўтилган йўналишлари Ўзбекистон Меҳнат кодексининг янги таҳрири ишлаб чиқилиши ва 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказиш жараёнида, айниқса, фаоллашади”, - дейилади хабарда.

Ҳукумат делегацияси, шунингдек, АҚШ Савдо вакилининг Асосий преференциялар тизими(АТП)ни қўллаш масалалари бўйича ёрдамчиси Эрланд Хэрфиндал, Жанубий ва Марказий Осиё бўйича яна бир ёрдамчиси Зебо Реязуддин билан ҳам учрашди.

Хэрфиндал АҚШ ҳозир Ўзбекистонга нисбатан АТПнинг божсиз савдо режимини қўллаш масаласини кўриб чиқаётганини айтиб ўтди. Ушбу жараён, унинг сўзларига кўра, мажбурий меҳнат муаммосини бартараф этиш бўйича олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар сабаб пайдо бўлди. Ушбу мавзу бўйича ўзбек делегацияси томонидан тақдим этилган маълумотлар АҚШ президенти маъмурияти учун тавсиялар ишлаб чиқишда фойдаланилади.

Америка томони Ўзбекистон делегациясининг ҳуқуқни ҳимоя қилиш, меҳнат, инвестиция ва ишбилармонлик ташкилотлари глобал коалицияси ҳисобланган Cotton Campaign вакиллари билан конструктив музокараларини ижобий баҳолади. Мулоқотда ушбу музокаралар АҚШдаги ҳуқуқни ҳимоя қилиш жамоатчилиги ўртасида Ўзбекистоннинг очиқлигини қабул қилишга ижобий таъсир ўтказиши таъкидланди.

Делегация одам савдоси мониторинги ва унга қарши курашиш соҳасидаги алоҳида вазифалар бўйича элчи Жон Ричмонд билан ҳам музокаралар олиб борди.

“АҚШ Давлат департаменти вакили Ўзбекистон ҳукуматининг “нозик масалалар”ни муҳокама қилиш учун очиқлигини олқишлади ва республикада болалар ҳамда мажбурий меҳнатдан фойдаланишга йўл қўймаслик бўйича қабул қилинаётган чора-тадбирларга юқори баҳо берди”, - дея қайд этилади ТИВ хабарида.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019