Нью-Деҳли шаҳрида 104,1 млн. доллар миқдорда экспорт ва импорт шартномалари имзоланди

17:05 05 Октябр 2018 Иқтисодиёт
643 0
Фото: Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

Нью-Деҳли шаҳрида "Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган" миллий маҳсулотлар кўргазмаси ва Ўзбекистон — Ҳиндистон бизнес-форуми давомида умумий 104,1 млн. доллар миқдорида 29 та шартнома имзоланган. 

Бу ҳақда Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати​ хабар берди. Икки давлат ташкилотлари ва ишбилармон доираларининг 100 дан зиёд вакиллари иштирок этган ушбу тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ҳиндистон Республикасига давлат ташрифи доирасида ташкил этилди.

Жумладан, томонлар умумий 102,1 млн. долларлик экспорт шартномалари ва 1 та импорт келишувини (2 млн. доллар) имзоладилар. Экспорт шартномалари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари (қуритилган мевалар, дуккакли маҳсулотлар, бодом, қизилмия илдизи), кимё, шунингдек текстиль маҳсулотлари етказиб беришдан иборат. Импорт шартномаси эса қурилиш материалларини сотиб олишни назарда тутади.

Тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича Давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Ташқи савдо вазирлиги ҳамда "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазмалар мажмуаси томонидан ташкил этилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019