Нурсултон Назарбоев: “Ўзбекистонда жуда кўп ижобий ўзгаришлар рўй бермоқда”

12:34 15 Ноябрь 2018 Сиёсат
551 0

Фото: Akorda.kz

Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбоев Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатлар яхшиланиб бораётгани хусусида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ўзбекистонда жуда кўп ижобий ўзгаришлар юз бермоқда, деб бемалол айта оламан. Афсуски, йиллар давомида иқтисодиётимиздаги муносабатларимиз ҳажми 5 фоиздан ошмади. Биз беҳуда кўп вақт­ни бой бердик. Ўзбекистон Қозоғистон буғдойини Европа орқали сотиб олганини тасаввур қила оласизми? Шундай бўлган ҳам”, деди Қозоғистон раҳбари “Astana Club” иштирокчилари йиғилишида қилган нутқида. Бу ҳақда “tengrinews.kz” портали хабар берди. Лекин ­Президентнинг сўзларига кўра, сўнгги икки йил ичида ўзаро савдо ҳар йили икки баравар ўсяпти.

“Чегаралар очиқ, божхона ва иқтисодий алоқалар жуда фаол. Мен Ўзбекистоннинг келажагига катта ишонч билан қараяпман. У ерда жуда кўп ўзгаришлар юз берди, иқтисодиёт ҳам, сиёсат ҳам либераллашди. Бироқ ҳаммасига бирдан эришиб бўлмайди. Вазият анча жиддий эди, амалдаги ­Президент, жаноб Шавкат Мирзиёев, менинг фикримча, тўғри йўлда ва тўғри муносабатларни ўрнатмоқда. Ўйлашимча, келажакда бундан ҳам яхши бўлади”, дейди Назарбоев.

Президентнинг фикрича, Қозоғистон ва Ўзбекистонни савдо алоқалари билан бирга “умумий муаммолар” ҳам бирлаштиради.

У Орол денгизи муаммосига ҳам тўхталиб ўтди. “Бу ерда бир триллион тонна сув бўлган, катта миқдорда балиқ етиштирилган. Собиқ иттифоқнинг нотўғри иқтисодий режалаштириши туфайли бутун денгиз йўқолиб кетди. Энди унинг қақшаган тубидан миллионлаб тонна туз ҳавога кўтарилмоқда. Улар Европага бориб тушаётир, тоғларнинг чўққиларига “қўниб”, музликларни эритяпти. Бу бизнинг энг катта муаммоимиз”, деди ­Назарбоев.

Назарбоевнинг таъкидлашича, Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари мазкур масалани ҳам кўриб чиқишган ва жаҳон ҳамжамиятидан ушбу экологик ҳалокатни бартараф этишда кўмак сўраб мурожаат қилинган.

Ф. АБИЛОВ (“Халқ сўзи”) тайёрлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019