Нуроталиклар 1983 йилги рекордни янгиламоқчи

13:30 07 Октябр 2020 Иқтисодиёт
414 0

Туманга яқинда Франциядан 66 бош Гольштейн зотли қорамол келтирилди.

Мазкур қорамоллар ўртача ёғлилик ва сутдорлиги бўйича доимий равишда дунёда биринчи ўринни эгаллаб, 1983 йилда 305 кун, яъни бир лактация даврида 25,248 тонна сут олиниши билан мутлақ рекорд ўрнатилган.

Ушбу сигирлар Нурота туманини 2020-2021 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан 1 секторнинг Мустақиллик МФЙ ҳудудидаги «Шерзод Нур томорқа хизмати» МЧЖ томонидан умумий қиймати 2,3 миллиард сўм инвестиция йўналтирилган ҳолда келтирилди. Мазкур қўйилманинг 0,5 миллиард сўмини тадбиркорнинг ўз маблағи 1,8 миллиард сўмини эса банк кредити ташкил этади.

Нуроталиклар Гольштейннинг 1983 йилги рекордини янгилашга умид қилишмоқда.

Темур ЭШБОЕВ,
(«Халқ сўзи»).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?