Нурободдаги “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилаётган ишларга қўшни туманлардан ҳам ўқитувчилар жалб этилгани танқид қилинди

20:12 17 Апрель 2018 Иқтисодиёт
852 0

Аввал хабар қилганимиздек, Вазирлар Маҳкамасида ижтимоий соҳа вакилларини жамоат ишларига мажбурий жалб қилишни тақиқлаш, раҳбарлар масъулиятини оширишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтмоқда. 

Унда Бош вазир Самарқанд вилояти Нуробод тумани Жом қишлоғида "Обод қишлоқ" дастури доирасида амалга оширилаётган кенг кўламли ободонлаштириш ишларига нафақат тумандаги, балки қўшни тумандаги мактаб ўқитувчиларини мажбуран жалб этиш ҳолати кузатилаётганини танқид қилди.

Унда Қашқадрё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев Президентимизнинг вилоятга ташрифи чоғида йўл қўйилган кўзбўямачиликка, шунингдек, бундан буён ҳеч қачон ўқитувчилар, шифокорлар, талабалар мажбурий меҳнатга жалб этилмаслигига ваъда берди.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019