Нурмагомедовнинг Гэтжига қарши жанги санаси маълум қилинди

12:10 26 Июнь 2020 Спорт
466 0

UFC чемпиони Хабиб Нурмагомедов Жастин Гэтжига қарши ўтказадиган навбатдаги жанг санаси ҳақида маълумот берилди. Бу ҳақда унинг менежери Али Абдул-Азиз ўзининг Instagram саҳифасида билдириб ўтган.

Менежернинг сўзларига кўра, мазкур беллашув шу йил 19 сентябрь куни Абу-Дабида шаҳрида ташкил этиладиган UFC 253 турнири доирасида ўтказилади. Шундай қилиб Нурмагомедов учинчи марта чемпионлик камарини ҳимоя қилади.

Гэтжи эса вақтинчалик промоушен чемпиони бўлиб турибди. У май ойида Тони Фергюсонни техник нокаут билан мағлубиятга учратган эди.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида россиялик спортчи карантин туфайли Тони Фергюсонга қарши жангда иштирок этишдан бош тортган эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?