«Нурли она диёр» фермер хўжалиги Самарқандда биринчи бўлди

10:06 18 Сентябр 2020 Иқтисодиёт
252 0

«Ўзагроинспекция»нинг Самарқанд вилоят бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, тумандаги «Қоракулча Нуробод маскани» ММТП ҳудудидаги «Нурли она диёр» фермер хўжалиги аъзолари 2020 йил ҳосили учун 30 гектар ер майдонига пахта экиб, ғўза парвариши юзасидан агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажаргани боис, вилоятда биринчи бўлиб давлатга пахта сотиш юзасидан шартнома режасини ортиғи билан адо этди. Қабул масканларига 60 тонна ўрнига 62 тоннадан ортиқ сифатли пахта хом ашёси етказиб берилди.

—  2020 йил ҳосили учун тумандаги 31 та фермер хўжаликлари томонидан 632 гектар ер майдонига чигит экилган бўлиб, 1 минг 264 тонна пахта хом ашёси топширилиши режалаштирилган. Жорий хўжалик йилида «Ўзагроинспекция»нинг туман бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 сентябрдаги «2020 йил пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 8 сентябрдаги 545-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда жорий йилги пахта ҳосилини уюшқоқлик билан нест-нобуд қилмасдан ўз вақтида ва сифатли йиғиб териб олиш юзасидан назорат тадбирлари ўрнатилган, — дейди Инспекциянинг Нуробод туман бўлими бошлиғи Мамат Ўрунов.

Абдулазиз Йўлдошев
(Халқ сўзи)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?