Нурафшон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

15:48 16 Август 2019 Жамият
90 0

Усмон Раҳимовнинг Олмалиқ шаҳрига ҳоким этиб тайинланиши муносабати билан Ҳакимов Қаҳрамон Қодирович Нурафшон шаҳри ҳокими лавозимига бир овоздан тасдиқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хакимов Қаҳрамон Қодирович 2019 йил 15 августдан Нурафшон шаҳри ҳокими лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар "Toshuyjoy LITI" акциядорлик жамияти бош директори лавозимида фаолият юритган.

Қ.Хакимов 1971 йил 15 июнда Андижон вилояти Балиқчи туманида туғилган. 1995 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган. 

Иш фаолиятини Избоскан тумани ИИБда бошлаган. Фаолияти давомида саноат ва қурилиш соҳасида бир қатор масъул лавозимларда ишлаган. 2018 йилда "Toshuyjoy LITI" акциядорлик жамияти бош директори лавозимига тайинланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019