Нукусда нуфузли фестиваль ғолиблари тақдирланди

17:57 18 Июнь 2019 Жамият
214 0

Нукусда Оролбўйида бўлиб ўтган “Сени куйлаймиз, замондош!” Ўзбекистон театрлари V республика фестивали ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Беш кун давом этган мазкур фестиваль доирасида мамлакатимиз театрлари жамоалари Мўйноқ, Қонликўл, Тахтакўпир, Шўманай, Чимбой, Амударё, Элликқалъа туманлари аҳолиси билан учрашиб, санъатсеварларга спектакллар намойиш этишди. Шунингдек, Ўзбекистон маданият ва санъат институти Нукус филиали талабалари билан учрашув, И.В.Савицкий номидаги қорақалпоқ давлат санъат музейида “Саҳнада замон қаҳрамони тимсоли” мавзусида драматурглар семинари ўтказилди.

Тантанали тадбирда фестиваль ғолиблари эълон қилинди. Натижада биринчи ўринга Бердақ номидаги қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри, иккинчи ўринга Ўзбекистон давлат драма театри, учинчи ўринга Ўзбекистон давлат академик рус драма театри ва Сирдарё вилоят мусиқали драма театри муносиб деб топилди.

Ҳидоят АҲМЕДОВ, “Халқ сўзи” мухбири.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019