Нукусда инфо-тур бошланди. Иштирокчилар манзилга етиб боришди

10:13 14 Март 2019 Жамият
356 0

Фото: «Халқ сўзи»

Саид Раҳмонов, “Халқ сўзи online”. Тошкентдан учган самолёт Нукус халқаро аэропортига келиб қўнди.

Парвоз давомийлиги бир соат, 20 дақиқани ташкил этган бу рейснинг бошқалардан фарқли жиҳати шундаки, унда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ташкил этилган инфо-тур иштирокчилари ҳам борлигидир.

Марказий оммавий ахборот воситаларининг бир гуруҳ вакиллари 850 км/соат тезликда ҳаракатланаётган “Airbus 320” самолёти бортида ҳам жим кетишгани йўқ. Қизиқувчан журналистлар шу ондаёқ материал йиғишга тушиб кетишди!

Маҳоратли фоторепортёр Асқар Якубов қўл телефонида булутлар парвозини сурат олса, “Ўзбекистон-24” радиоканали мухбири Умида Бойзоқова йўл-йўлакай чет эллик меҳмонлардан бир нечтасидан интервью олишга ҳам улгурди. Интернет журналистларию, матбуот ходимлари ҳам бошларини планшетларида кўтаришмади ҳисоби. Фақат бу манзарани тележурналистлар ҳавас билан кузатиб кетишларига тўғри келди.

Айтиш жоизки, сайёҳлик мавсуми арафасидаги мазкур сафар Президентимизнинг 2018 йил 29-30 ноябрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари асосида уюштирилмоқда.

Уч кун давом этадиган инфор-тур давомида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг туристик салоҳияти, сайёҳлар учун яратилган инфратузилма объектлари ва шарт-шароитлар, шунингдек, ҳунармандчилик соҳадаги ютуқлар билан танишиш режалаштирилган.

Сайтимизни кузатиб боринг, сафар таассуротлари билан ўртоқлашиб борамиз. 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019