Нукусда “Гулойим” операсининг тақдимоти бўлиб ўтди

10:03 07 Октябр 2019 Маданият
73 0

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида “Гулойим” операсининг тақдимоти бўлиб ўтди. Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон санъат арбоби Нажимаддин Мухаммединов “Қирққиз” достони асосида ёзган, либреттоси эса Қорақалпоғистон халқ шоири Гулистон Матёқубова томонидан тайёрланган мазкур операда Гулойим бошқарган қирқ қизнинг озодлик учун кураши тасвирланади.

Операда асосий ролларни маҳорат билан ижро этган иқтидорли актриса Меҳрибон Жиемуратова, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Элиза Айтниязова, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Дарибой Хожамбергенов ва бошқалар томошабинларнинг олқишига сазовор бўлишди.

Тақдимотдан сўнг сўзга чиққанлар, йиғилганларни қорақалпоқ маданияти ва санъатидаги ушбу тарихий воқеа билан қизғин қутлашди.

Шу тариқа, театр жамоаси томонидан “Ажиниёз”, “Тўмарис” опералари, “Ойжамол”, “Қирққиз” балетларидан кейин “Гулойим” қорақалпоқ миллий операсининг саҳналаштирилганлиги санъатсеварлар учун ажойиб туҳфа бўлди.

Ҳидоят АҲМЕДОВ("Халқ сўзи")


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019