Нукусда 55 метр баландликда давлат байроқлари ўрнатилади

11:17 17 Июль 2018 Жамият
391 0
Фото: М. Ҳабибуллаев

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллик байрами олдидан Нукус шаҳрида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари давлат байроқлари ўрнатилади. Бу ҳақда Kruz.uz сайти хабар тарқатди.

Нукус шаҳрининг энг файзли масканларидан бири бўлмиш Ажиниёз шоир ҳайкали ёнида 55 метр баландликда қад кўтарадиган, ўлчами 9х6 метрга тенг Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари давлат байроқлари халқимиз учун ажойиб байрам совғаси бўлиши кутилмоқда.

Ҳозирги вақтда бу байроқлар Тошкент шаҳрида ишланмоқда. Қурилиш ишлари мустақиллик байрами арафасида якунланиши кутилмоқда.

Фото: М. Ҳабибуллаев

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

“Ҳаёт” фильми энди телеэкранларда. У байрам кунлари МТРК телеканаллари орқали эфирга узатилади

Осмонга кўтарилаётган ҳарбий вертолётлар, қирувчи самолётлардан олинган тасвирлар, жанг майдонидаги қонли муҳораба, оҳ-воҳлар, бақир-чақирлар... Аскар снайперлик винтовкасининг дурбини орқали душманнинг пешонасини мўлжалламоқда. У айнан қаерга ўқ узмоқчи эканини зийрак бўлмаган томошабин ҳам дарров илғаши тайин: дурбиннинг мўлжал белгиси экранда кўз ўнгингизда туради.

12 Январь 2019