“Нукус” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилди

12:10 05 Сентябр 2019 Жамият
86 0

“Нукус” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали орқали хабар берилди.

Фармонга кўра “Нукус-фарм” эркин иқтисодий зонаси “Нукус” эркин иқтисодий зонасига айлантирилди.

Ташқи бозорларда талаб кучли бўлган ва импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш “Нукус” ЭИЗнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

“Нукус” ЭИЗнинг фаолият юритиш муддати 30 йил бўлиб, унинг ҳудудида алоҳида солиқ ва божхона тартиблари амал қилади.

Шунингдек, Фармонга кўра “Нукус-фарм” ЭИЗ иштирокчилари қўшимча тартиб-таомиллардан ўтмаган ҳолда “Нукус” ЭИЗ иштирокчиси мақомига эга бўлади ва улар учун қонунчиликда аввал назарда тутилган имтиёзлар ва преференциялар сақлаб қолинади.

Эслатиб ўтамиз, шу кунга қадар мамлакатимизда 20 та эркин иқтисодий зона фаолият юритиб келаётган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019