Новвой нимадан норози? Пастдарғомдаги айрим мутасаддиларнинг "ўйинлари" ҳақида

18:39 11 Июль 2019 Жамият
543 0

Фото: «Халқ сўзи»

Яқинда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов иштирокида тадбиркорлар билан ўтказилган мулоқот чоғида, тадбиркорлар ўзларини қийнаётган муаммолар, банклар ва тегишли хизмат кўрсатувчи тармоқлар томонидан содир этилаётган оворагарчиликлар ҳақида очиқ-ошкора фикр билдирдилар.

Шуниси характерлики, юзма-юз мулоқотда тегишли соҳа вакиллари тадбиркорлар саволларига жавоб қайтаришди. Жавоблар залдагиларни қониқтирмаган ҳолларда мулоқот кесатиқ ва мутойибаларга ҳам уланиб кетди.

– Тўрт йилдан бери новвойлик билан шуғулланаман дейди, - Пастдарғом тумангаз бошлиғи Искандар Худойқулов фаолиятидан норози бўлган тадбиркор Ихтиёр Эргашев. – Аввалига, “газ идораси билан шартноманг йўқ” деб жаримага тортишди. Қонун талаби бўйича рисоладагидек ҳужжат тайёрлаб иш бошлагач, бозорда тенг бўлмаган рақобат муҳитига дуч келдим. Тумангаз ва бошқалар билан келишиб, ишлаётган “тадбиркор новвой”лар нонни савдо растасига икки мингдан чиқарса, мен икки минг икки юз сўмдан чиқаряпман. Чунки, менда солиқ юки бор. Уларда эса бу мажбурият йўқ.

Йиғилишдан сўнг вилоят ҳокимлиги кўмагида ташкил этилган гуруҳ билан тадбиркор фаолиятига тўсиқ бўлаётган муаммоларни ўрганиш мақсадида, Пастдарғом туманида бўлганимизда бир қатор шахслар ноқонуний фаолият юритаётганлари маълум бўлди. Жумладан, “Пастдарғомтумангаз” ходимларидан бири Шерхон Нарқулов, Охунжон Шодиев исмли шахсга ўз ҳовлисидан тадбиркорлик билан шуғулланишга жой ажратгани ҳолда, новвойхона газ тармоғига ноқонуний улангани билан қизиқмаган. Тегишли ҳужжатларсиз жами беш кишининг ноқонуний тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишига йўл очиб берган. Бу ҳолатга солиқ, тумангаз ва мажбурий ижро бюроси ходимлари ҳам томошабин бўлиб келишган.

Қизиғи шундаки, ноқонуний новвойхона ташкил этилган ҳовлида, гуруҳ томонидан ўтказилган кузатув куниёқ, ҳовли эгаси Мейли Нарқулов дарҳол тадбиркор сифатида давлат рўйхатдан ўтказиб қўйилди. Шунақаси ҳам бўлар эканда?

Демак, Пастдарғомда тадбиркор фаолиятига ғов бўлаётган муаммолар борлиги, улар тузатилиш ўрнига тегишли мутасадди ташкилотлар томонидан хаспўшланиб, яширилиб келинаётгани маълум бўлди. Унга туман ҳокимлигидагилар нима деркин?

Умид СОРИЕВ, “Халқ сўзи” мухбири


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019