Новосибирскдан Бухорога тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади

11:00 11 Декабрь 2018 Иқтисодиёт
520 0

Фото: Рамблер/новости

Россиянинг S7 Airlines авиакомпанияси 2019 йил 20 мартидан бошлаб “Новосибирск-Бухоро” йўналишида тўғридан-тўғри мунтазам рейсларни йўлга қўяди.

Янги қатновлар учун чипталар сотувга чиқарилган. Новосибирскдан рейслар чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 13:10да амалга оширилиб, Бухорога 14:45 да етиб келади.

Ортга 16:15да йўлга чиқиб, 21:30 да ўз манзилига етиб боради. Парвозлар Airbus A320 лайнерларида амалга оширилади.

“Биз Новосибирскдан Ўзбекистонга парвозлар тармоғини фаол ривожлантиряпмиз. 4 декабрдан бошлаб Наманганга рейслар бошланди, мартдан бошлаб эса S7 Airlines йўловчилари тўғридан-тўғри мунтазам рейсларда Бухорога боришлари мумкин”, - дейди S7 Groupʼнинг тижорат директори Игор Веретенников.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019