Новак Жокович US Open ғолиби бўлди

11:00 10 Сентябр 2018 Жамият
581 0
Фото: Twitter / US Open

Дунёнинг собиқ биринчи рақамли теннисчиси, сербиялик Новак Жокович “Катта дубулға” туркумига кирувчи US Open турнирида бош совринни қўлга киритди.

Жокович финалда турнирнинг 3-ракеткаси, аргентиналик Хуан Мартин дел Потрога қарши кортга чиқиб, 3 соатдан кўпроқ вақт давом этган баҳсда 6:3, 7:6 (тай-брэйкда 7:4), 6:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Мазкур ғалаба Новак Жокович учун US Open турниридаги 3-бош соврини бўлди. Шунингдек, серб “Катта дубулға” туркумидаги мусобақаларда 14- марта бош совринни қўлга киритди. Бу натижа орқали у афсонавий Пит Сампрасга етиб олди. Фақатгина Рафаэл Надаль (17 марта) ва Рожер Федерер (20) Новакдан кўпроқ “Катта дубулға” ютган тенничилар саналишади.

Маълумот учун, мусобақанинг мукофот жамғармаси 53 млн долларни ташкил қилган. Соврин қиймати 2013 йилдагисига нисбатан 57 фоизга кўтарилган. Жоковичга мазкур чемпионлик учун 3,8 млн долларга эга бўлди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019