Норвегия полицияси Осло теверагидаги масжидга ҳужумни тергов қилмоқда

12:09 12 Август 2019 Дунё
241 0

10 август куни Норвегия пойтахти Осло теварагидаги Берум коммунасида жойлашган ал-Нур масжидига қуролланган бир йигит кириб, тартибсиз ўт очган, деб хабар берди “Америка овози”.  

Гувоҳларга кўра, хуруж пайтида масжидда уч одам бўлган. Шу пайт улардан бири, 75 яшар мусулмон Қуръон китобини ўқиётган бўлган. Ўқ овозларини эшитгач, у йигитга ташланиб, полиция келгунга қадар уни ушлаб турган. Қариянинг ўзи енгил жароҳат олгани айтилади. 

Хуружга қўл урган йигитнинг ёши 20 ларда экани маълум, асли исландиялик, масжид яқинида истиқомат қилади.

Полициячилар унинг уйига борганида ёш жувоннинг жасади топилган. Иккисининг қариндош экани хабар қилинмоқда. Полиция воқеани террор хуружига ҳаракат сифатида тергов қилмоқда.

Норвегия Бош вазираси Эрна Солберг 11 август куни Ослодаги бир меҳмонхонада маҳаллий мусулмон жамоа содир бўлган воқеа бўйича уюштирган тадбирда қатнашди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019