Норма ижодкорлигига “Ақлли тартибга солиш“ моделини қўллаш масаласи муҳокама қилинмоқда

10:58 17 Август 2018 Жамият
850 0

Пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Ақлли тартибга солиш“ моделини норма ижодкорлиги жараёнига татбиқ этишнинг долзарб вазифалари“ мавзуида давра суҳбати бошланди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, БМТнинг мамлакатимиздаги Ривожланиш дастури, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Ўзбекистондаги лойиҳалар мувофиқлаштирувчиси, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган ушбу анжуманда норма ижодкорлиги жараёнини такомиллаштириш, бунда халқаро илғор тажрибаларни оммалаштириш, ушбу соҳага “Ақлли тартибга солиш“ моделини қўллаш каби муҳим масалалар муҳокама этилмоқда.

“Тадбирни ташкил этишдан мақсад бугунги кунда қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни муҳокама қилишда аҳоли ва бизнесни кенг жалб этишдан иборатдир. Бунда хориж тажрибасини ўрганиш, улар билан биргаликда ишлаб, янги ва самарали механизм ҳамда усуларни жорий этишнинг ҳам аҳамияти катта“, дейди Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи Севара Ўринбоева.

Давра суҳбати давом этмоқда.

Раҳим Шерқулов, “Халқ сўзи“ мухбири


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019