Нориндаги собиқ ҚФЙ биноси хусусий боғчага айлантирилди

12:35 28 Ноябрь 2018 Жамият
412 0

Фото: "Халқ сўзи Online"

Халқ сўзи Online”. Қудратилла Нажмиддинов/Наманган. Норин туманининг Шўрариқ маҳалласида давлат-хусусий шерикчилик асосидаги биринчи нодавлат мактабгача таълим муассасаси иш бошлади.

Муассаса собиқ “Пахтақишлоқ” қишлоқ фуқаролар йиғинининг бўш турган икки қаватли биноси ўрнида ташкил этилди. У мақсадли фойдаланиш шарти билан хусусий тадбиркор Муқаддас Асиевага ноль қийматида тақдим этилганди. Бу ерда қайта қуриш ва жиҳозлаш тадбирлари учун 490 миллион сўм сармоя йўналтирилди.

“Муассасамиз 75 ўринга эга бўлиб, таълим жараёнида болаларга инглиз ва рус тиллари чуқур ўргатилади. Кейинчалик улар қаторидан корейс тили ҳам ўрин олади. Шунингдек, тарбияланувчилар гимнастика ва рақс сирларини ўзлаштирадилар. Лойиҳа ижроси натижасида юзага келган 16 та иш ўрнига маҳалламиздаги тил ўқитувчиси ва тарбиячи мутахассислигига эга хотин-қизларни қабул қилдик”, - дейди М. Асиева.

Айтиш лозимки, Норинда жорий йил оҳирига қадар яна учта нодавлат таълим муассасаси фойдаланишга топширилиб, 175 нафар жажжиларни ўз бағрига олади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019