Норинда  трицикл  ишлаб чиқарилмоқда​

14:36 19 Август 2019 Жамият
683 0

Архив фото

Ҳаққулободдаги  “Norin moto bike” масъулияти чекланган жамияти даставвал фаолиятни  катталар учун велосипед ишлаб чиқаришдан бошлаган эди.

Эндиликда бу ерда бир кеча кундузда 300 донадан кўпроқ 15 турдаги велосипед тайёрланмоқда. Орада мотоцикл, мопед ва скутерлар тайёрлаш ҳам ўзлаштирилди. Бундан бир ҳафта аввал эса  корхона исеъмолчиларга яна бир маҳсулот - трициклни тақдим этди. 2 тонна юк  кўтариш қувватига эга бўлган  радиаторли мазкур транспорт воситаси ихчам ва бошқаришга қулай бўлиб, бир оиланинг хўжалик ишларини бемалол уддалай олади.

- Биз трициклларни ҳаридор истагига қараб тегишли ранг ва юк кўтариш қувватига мос равишда тайёрлаб беряпмиз,- дейди МЧЖ ишлаб чиқариш бўлими мутахассиси  Дилшод Алимқулов. – Пировардида, янги маҳсулотимизга бўлган талаб кун сайин ортиб бораётир.

Айтиш лозимки, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурининг фаол иштирокчиси бўлган корхона фаолиятини изчил йўлга қўйиб олиши билан юздан зиёд янги иш ўрни вужудга келди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ. 
 /“Халқ  сўзи”/.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?