Норинда мотоцикл ишлаб чиқарилади

15:08 13 Сентябр 2018 Иқтисодиёт
420 0
Иллюстратив фото

“Ўзавтосаноат” АЖ Наманган вилоятида мотоцикл ишлаб чиқаришни ташкил этади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг “Наманган вилоятининг Норин туманида саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгилаб қўйилди.

Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши орқали 500 кишини иш билан таъминлаш режалаштириляпти.

Ушбу ҳужжатга мувофиқ, 2018−2019 йилларда Наманган вилоятининг Норин туманида кафолатли иш ўринлари ташкил этиш ҳамда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳаларининг манзилли рўйхати тасдиқланди.

Шу асосда туманда жами 100 та лойиҳа амалга оширилиши, бу орқали эса 3 мингдан зиёд янги иш ўрни яратилиши назарда тутилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар