Ноқонуний қассобхона фаолиятига чек қўйилди

12:58 02 Ноябрь 2018 Жамият
337 0

Прокуратура идораларидан келиб тушган маълумотга кўра, Тошкент вилоятида яшовчи шахс Олмазор туманидаги хусусий уйда чорва молларини сўйиш бўйича ноқонуний иш олиб борган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Текширув давомида ушбу уйда 187 кг. қўй гўшти ва 247 кг. мол гўшти топилиб, мусодара қилинди. Ушбу факт асосида Тошкент вилоятининг Зангиота туманида яшовчи 53 ёшли Ғофур Ш.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186 моддаси (“Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадида кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Ҳурматли тошкентликлар ва пойтахт меҳмонлари! Тадбиркорлик билан шуғулланмоқчи бўлганларни қўллаб-қувватлаш учун юртимизда бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, кенг шароитлар яратилган. Бор имкониятлардан қонун доирасида фойдаланинг!


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар