Нонвойхонада электр йўқ, хамир эса ачиб қолмоқда

14:44 26 Сентябр 2019 Жамият
200 0

Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаронинг Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига қилган мурожаатига кўра, Сирдарё вилояти коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан унинг Сирдарё шаҳар, Навоий кўчаси, 148-сонли бўш турган хонадонига асоссиз қарздорликлар ҳисобланаётгани тўғрисида айтилган.

Қўмитанинг Сирдарё туманидаги ҳудудий бошқармаси ходимлари мурожаатда келтирилган ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти газ ва электр таъминоти корхоналари, “Сувоқава” ва “Тоза ҳудуд” ДУКларнинг туман бўлинмалари мутахассислари билан биргаликда жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишларини ўтказдилар. Натижада, мурожаатда келтирилган ҳолатлар бўйича юзага келган зиддиятлар истеъмолчининг фойдасига ҳал этилишига эришилди. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Худди шу каби, Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро Д. Набиев ҳам ўз мурожаатида қуйидаги муаммога дуч келганини баён қилган.

Фуқаро Д. Набиев яқинда ўзи ташкил этган оилавий бизнеснинг раҳбари, яъни у ўзига қарашли уй ҳудудида нонвойхона очган. Ҳаммамизга маълум, нонни ёпиш учун ҳам газ, ҳам электр энергияси ҳам сув керак. Электр энергиясини тез-тез ўчириб қўйилиши оқибатида тадбиркор сезиларли зарар кўра бошлаган, яъни хамир ачиб қола бошлаган. Табиийки ачиган хамирдан нон ёпиб бўлмайди – натижа маълум: ёпилаётган нон ҳажми қисқариши оқибатида мижозлар сони камайган, бу эса унинг олаётган даромадига ҳам ўз таъсирини кўрсатган.

Тадбиркорнинг электр тармоқлари корхонасига электрни ўчириб қўйиш сабабларини сўраб қилган мурожаатига у ердан “электр энергиясини тежаш” мақсадида тизимли ўчиришлар амалга оширилаётгани тўғрисида маълум қилинган, бироқ улар бу тўғрисида истеъмолчиларни огоҳлантирмаганлар.

Фуқаро Д. Набиев мурожаатида электр энергиясини тежашга қарши эмаслиги, бироқ узилишлар тўғрисида олдиндан огоҳлантирилса, у ҳам шунга қараб ўз фаолиятини давом эттириши, асоссиз зарар кўришни тўхтатиши мумкинлигини баён қилган.

Ушбу мурожаат юзасидан олиб борилган ўрганишлар натижасида, электр таъминоти корхонаси томонидан электр таъминотини тизимли ўчирилиши тўғрисида истеъмолчиларни олдиндан хабардор қилмасликлари Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”, “Табиий монополиялар тўғрисида” ва “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги қонунлари талабларини бузилиши деб топилди ва “Сирдарё минтақавий электр тармоқлари” АЖ нисбатан иш қўзғатилиб, қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида кўрсатма берилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019