Нон маҳсулотлари таркибида наркотик моддалар кўпайгани аниқланди

15:04 04 Март 2019 Дунё
876 0

Иллюстратив фото

Францияда кўкнор уруғидан тайёрланган булочка ва бошқа пишириқлар таркибида наркотик моддалар миқдори ошиб кетгани ҳақидаги хабарлардан сўнг текширувлар бошланди.

Бугунги кунда шундай нон маҳсулотлари сотувдан олиб қўйилган. Экспертлар кўкнор уруғидан тайёрланган маҳсулотларни истеъмол қилмасликни тавсия этяпти.

Франция рақобат, истеъмол ва фирибгарликка қарши курашиш масалалари бош бошқармаси(DGCCRF) ҳам текширувлар натижаси аниқ бўлмагунча бу ҳақда огоҳлантирган.

Гап шундаки, Париж токсикология марказида кўкнор уруғидан тайёрланган пишириқлар истеъмол қилган одамлар топширган таҳлилда морфин ва кодеин миқдори кўпайиб кетгани аниқланган. Шундан сўнг юқорида номи айтилган идора текширув ўтказилишини маълум қилганди.

Мутахассислар ушбу маҳсулотлар таркибидаги кўкнор уруғини текширганда уларда юқоридаги моддалар концентрацияси кўп эканлиги аён бўлган.

Токсикология маркази профессори Жан-Клод Альварез текширилган ҳар бир маҳсулотда 4 мг. морфин топилганини айтган. Одатда кўкнор уруғида опиум алкалоидлари мавжуд бўлмайди. Экспертларнинг фикрича, булочка ва багетларга ишлатилган уруғга кўкнор шарбати тушган бўлиши мумкин. Токсикология маркази икки нафар ходимининг аҳволи ҳам кўкнор уруғли пишириқ тановул қилгандан сўнг ёмонлашган. Маҳсулотда 8 мг. морфин мавжудлиги аниқланган. Бу эса онкологик касалларга тайинланадиган дори таркибидаги наркотик модда миқдори билан тенг.

“Кўкнор уруғидан қилинган маҳсулотларни истеъмол қилганларнинг барчасида ланжлик, хотира чалкашлиги, чарчоқ, оғизнинг қуриб қолиши, қайт қилиш ва бошқа салбий аломатлар кузатилган. Улар яқин орадаги токсикологик марказга мурожаат қилишлари керак. Бундай белгилар энг кўп ҳомиладор аёллар, эмизикли оналар, болаларга зарар етказади”, - дейилган DGCCRF огоҳлантириш хатида.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019