Нон ижтимоий аҳамиятга эга ва стратегик маҳсулот турлари рўйхатидан чиқариладими?

19:01 26 Октябр 2018 Жамият
427 0

Ўзбекистон ҳукумати баҳоси давлат томонидан мувофиқлаштириб туриладиган ижтимоий аҳамиятга эга ва стратегик маҳсулотлар ва хизматлар, нархлар ва тарифлар рўйхатидан нон(буханка)ни чиқариб ташламоқчи. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида маълум қилинган.

Агар мазкур ҳужжат қабул қилинса, давлат нон нархини мувофиқлаштиришни расман тўхтатади.

Эслатиб ўтамиз, шу йил 15 сентябрдан бошлаб Ўзбекистонда бир буханка ноннинг нархи 650 сўмдан 1200 сўмгача ошган эди. Орадан бир неча кун ўтиб унинг қиймати 1050 сўмгача пасайтирилганди. Нархларнинг бундай ўзгаришига мамлакатда 15 сентябрдан нон сотилишига талаб ва таклифни инобатга олган ҳолда эркин бозор нархи жорий этилиши сабаб бўлди.

Нархларнинг кескин кўтарилиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида 15 сентябрдан бошлаб 1-навли буғдой унининг ягона улгуржи баҳоси ҳам белгиланди. Мамлакат нон сотилиши бўйича янги тартибга мослашгандан сўнг кейинчалик ун ҳам бозор нархида сотилиши режалаштириляпти.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий аҳамиятга эга ва стратегик маҳсулотлар ва хизматлар, нархлар ва тарифлар рўйхатидан 21 та маҳсулот ўрин олган. Ун, пахта ёғи, дори-дармонлар ва тиббий аҳамиятга эга маҳсулотлар, бензин, ғалла, ўғитлар, кўмир ва бошқалар шулар жумласидандир.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар