Ўтган йили ННТлар ҳисобига 1,86 трлн сўм маблағ тушган. Бу пуллар қаерга сарфланган?

11:49 15 Август 2018 Иқтисодиёт
329 0

2017 йил давомида нодавлат-нотижорат ташкилотларининг ҳисоб рақамларига жами 1 трлн. 864 млрд. 358 млн. сўмдан ортиқ маблағ келиб тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди.

Мазкур маблағлар ўтган йил давомида нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан жойларда ижтимоий аҳамиятга молик бўлган масалаларни ҳал этиш учун сарфланмоқда. Хусусан, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан:

- 2 224 нафар ёлғиз қолган, ногиронлиги мавжуд бўлган кам таъминланган кексаларга 345,6 млн. сўмлик моддий ёрдам ва 1 087 нафарига 117,1 млн. сўмлик дори-дармонлар харид қилиб берилди;

- фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш ва унга тайёргарлик кўриш мавзусида 225 та тадбирлар ўтказилиб, 39 383 нафар фуқаро ўқитилди;

- 7 та ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Андижон, Навоий, Фарғона, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида) 48 та эндокринолог кабинети жиҳозланди, 612 нафар умумий амалиёт шифокори ва 156 нафар мутахассис ўқитилди, хавф гуруҳига кирувчи 954 923 нафар шахс бепул скрининг текширувдан ўтказилди;

- кам таъминланган оилаларнинг 3 278 нафар фарзанди учун суннат тўйлари ҳамда 616 нафар жуфтликларнинг никоҳ тўйлари ташкил этилди;

- аҳолининг кам таъминланган қатламини қўллаб-қувватлаш мақсадида республика бўйича 22 599 та оилага 21 млрд. 599 млн. сўмлик маиший техника етказиб берилди;

- 1 861 та кам таъминланган оиланинг уй-жойлари таъмирланиб, бу хайрия ишларига 16 млрд. сўмдан ортиқ маблағ сарфланди;

- 1 173 нафар кам таъминланган оила аъзоларига 3 млрд. 325 млн. сўмлик тиббий хизмат учун моддий ёрдам кўрсатилган.

Шунингдек, республикамизнинг чекка туманларида, ҳали табиий газ тармоғи етиб бормаган ҳудудларида истиқомат қиладиган 6 476 та оилага газ плитаси ҳамда газ баллони етказиб берилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар