Нобель мукофоти лауреати Рёдзи Ноёри ўзбекистонлик талабаларга маъруза қилди

17:52 29 Август 2018 Жамият
180 0

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ташаббуси билан ташкил этилган Япониянинг Нагоя университети президенти Мацуо Сейити бошчилигида Япония делегацияси, шунингдек, Нобель мукофоти лауреати Рёдзи Ноёрининг Ўзбекистонга ташрифи давом этмоқда. Бу ҳақда Edu.uz хабар берди.

Бугун жаноб Рёдзи Ноёри ўзбек-япон илмий симпозиумида вазирлик ва идоралар, Фанлар академияси, илмий-тадқиқот институтлари вакиллари, республикамизнинг барча ҳудудларидан таклиф этилган иқтидорли талабалар ва ёш илмий тадқиқотчилар учун маъруза билан чиқиш қилди.

Учрашувда япониялик таниқли олим ўзбек алломаларининг жаҳон цивилизациясига қўшган бебаҳо ҳиссаси, дунё илм-фани ва маданияти ривожланишида тутган ўрнини эътироф этди.

Жаноб Рёдзи Ноёри талаблар билан мулоқотда илм-фанинг сўнгги ютуқлари, ўзининг ҳаётий тажрибаси ва илмий натижалари билан ўртоқлашди. Дунё миқёсидаги таниқли олим билан тарихий учрашув юртимизнинг иқтидорли ёшларини илм-фан билан шуғулланиш ва инновацион фикрлашга, янада шижоат билан шга ундаши шубҳасиз.

Маълумот учун, таниқли кимё олими Рёдзи Ноёри 2001 йилда каталитик асимметрик синтез соҳасидаги ишланмаси учун Нобель мукофотини олган. Япониянинг таълим, маданият, спорт, фан ва технологиялар вазирлиги илмий кенгашининг ҳақиқий аъзоси ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг турли хил етакчи лойиҳалари ҳамда АҚШ, Хитой халқ республикаси, Европа мамлакатлари фанлар академиясининг аъзоси. 2015 йилдан буён Япония Фан ва технологиялар агентлигининг стратегиясини ривожлантириш ва тадқиқ қилиш Марказининг Бош директори лавозимида фаолият олиб бормоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар