ННТ раҳбарлари учун маҳорат дарслари ўтказилди

11:25 13 Август 2019 Жамият
108 0

Яқинда Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва Республика ОИТСга қарши кураш Маркази ҳамкорлигида икки кунлик ўқув-семинар бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзННТМА ахборот хизмати хабар берди.

Семинар жамият ва давлат ҳаётининг барча соҳаларида демократик ўзгаришларни амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари роли ҳамда аҳамияти, ижтимоий фаоллигини ошириш, долзарб масалаларни муҳокама қилиш, соҳада халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, илғор халқаро тажрибани ўрганиш мақсадида ўтказилди. Ўз навбатида аҳоли ижтимоий қатламлари орасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишда профилактика ишларини амалга ошириш бўйича ННТ раҳбар ва ходимлари салоҳиятини кучайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 

Таъкидлаш жоиз, давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган тегишли қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида юртимизда “Фуқаролик жамияти ташкилотларининг салоҳиятини ошириш” Давлат дастури амалга оширилмоқда.

Семинар давомида “Ижтимоий соҳада фаолият олиб бораётган давлат ташкилотлари ва ННТлар ўртасидаги самарали ҳамкорликни яратиш”, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари фаолиятини ривожлантиришнинг замонавий механизмлари”, “Нодавлат нотижорат ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш – ННТлар салоҳиятини ривожлантириш омили” каби мавзуларда амалий мулоқот ва маҳорат дарслари ўтказилди.

Якунда Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат Фонди томонидан эълон қилинадиган танловлар, хусусан, давлат грантлари ва ижтимоий буюртмалар, улардан самарали фойдаланиш механизмлари тўғрисида атрофлича маълумотлар берилди, хулоса ва таклифлар билдирилди


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019