Ўзбекистонда яна бир кўкрак нишони таъсис этилди

11:38 10 Июль 2018 Ҳужжатлар
867 0
Фото: "Халқ сўзи"

Ўзбекистон Республикаси ВазирларМаҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

“Ҳуқуқий ахборот” каналининг ёзишича, қарор билан вазирлик низоми, “Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси” кўкрак нишони тўғрисидаги низом ва бошқа вазирлик фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатлар тасдиқланди.

“Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги аълочиси” кўкрак нишони билан меҳнати билан соҳада ажралиб турган Сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати, унинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари раҳбарлари, ходимлари, шунингдек, давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ходимлари мукофотланадилар. 

Кўкрак нишони билан мукофотлаш тартиби Сув хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади ва ҳар йилнинг 20 мартига қадар вазир буйруғи билан амалга оширилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019