"Ўзбекконцерт" Райхонга унвонга муносиб куйлашни тавсия этди

16:13 12 Май 2018 Маданият
1173 0

 

«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси қошида қўшиқлар ва уларга ишланган видеоклиплар савиясини баҳолаш Бадиий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Кенгашда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райхон Ғаниева томонидан куйланган қўшиқ матни мантиқан мукаммал эмас деб топилди. Бу ҳақда «Ўзбекконцерт» давлат муасассаси матбуот хизмати XS.UZга маълум қилди.

Шунингдек, Райхон Ғаниева томонидан куйланган «Юрак» (Ҳамдам Собиров сўзи, Жасур Бадалбоев мусиқаси) деб номланган қўшиққа олинган клипда айрим кадрлардан ножоиз фойдаланганлиги учун қайта ишлаш тавсия этилди.
Ёшларимиз ушбу хонанданинг қўшиқларини севиб тинглаши таъкидланиб, бу мавзудаги қўшиқларнинг сўзларига жуда жиддий ёндошиш кераклиги, шунингдек, унвонга муносиб қўшиқ куйланиши зарурлиги тушунтирилиб, қўшиқни намойиш этиш учун кадрларни тўғрилаш зарурлиги таъкидланди.
 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019