Нима учун электр энергияси нархлари ошди?

16:02 01 Август 2019 Жамият
255 0

Иллюстратив фото

Ушбу саволга Энергетика вазирлиги жавоб берди.

“Ҳаммамиз ҳар қандай нарсанинг нархи ошишини ёқтирмаймиз. Айни пайтда биз учун одатий бўлиб қолган маиший қулайликлар хавф остида қолиши бизни ниҳоятда ташвишлантиради. 

Электр энергияси тарифларининг ўзгариши мавзуси бугунги кунда муҳокамалар марказида турибди. Ижтимоий тармоқлар, интернет-ОАВлар айниқса, ушбу “қайноқ” мавзуни кўтариб чиқишни ёқтиради, зеро унинг ўқувчиси кўп. Аммо электр энергияси нархи ошиши ҳақида сўз кетганда, камдан кам кишиларгина нархлар қанчага ошиши бўйча аниқ маълумотларни келтиради, нархлар қандай бўлса, шундайлигича қолса, нима бўлади, деган савол камдан кам одамнинг ҳаёлига келади.

Келинг, изчиллик билан мулоҳаза юритайлик – аҳоли томонидан электр энергияси истеъмоли учун бугунги нархлар қаердан олинди. Аҳоли учун бу бир киловатт-соат учун 250 сўмни ташкил этади. Амалда эса бир киловатт-соат электр энергиясини ишлаб чиқариш учун 450 сўм сарфланади. Яъни биз, аҳоли учун электр энергия нархи давлат томонидан дотация қилинади. Бундай дотациянинг оқибатлари шундаки, агарда у ўн йиллар давом этаётган бўлса (амалда ҳам шундай бўлмоқда) соҳанинг норентабеллигга олиб келади. 

Соҳанинг норентабеллиги нима ва бу нимага боғлиқ? Бу ускуналарнинг аста-секин эскириши, уларни тўлиқ янгилашга маблағ етишмаслиги, соҳага инвестициялар киритилмаслигини билдиради, чунки инвестор норентабель ишлаб чиқаришга маблағ сарфламайди. Ушбу рўйхатни давом эттириш мумкин ва унда ҳеч қандай ижобий жиҳатлар кузатилмайди. Дотациялар, одатда, вақтинчалик чора ҳисобланади. Агарда улар, бизнинг мамлакатимизда электр энергиясидан фойдаланиш учун ҳақ тўлаш ҳолати каби, кўп йиллар давом этаётган бўлса, ёки бу ҳолатни тубдан ўзгартириш керак, ёки бизни энергия таъминотида узулишлар кутмоқда. 

Нима сабабдан? Жавоби оддий. Биз электр энергиясини камроқ истеъмол қилмаяпмиз, аксинча, унга бўлган талаб тобора ортиб бормоқда. Аҳоли сони ўсиб бормоқда, барчамиз фарзандларимиз ва невараларимизни яхши кўрамиз, оиламиз кенгайишидан хурсанд бўламиз. Демак, истеъмол ҳажми ҳам ортиб боради. Моддий фарвонлигимиз ортмоқда, илгари бўлмаган маиший техникани харид қиламиз, ёки уларнинг сонини кўпайтирамиз. Вентиляторлар, кондиционерлар, музлатгичлар, кир ювиш машиналари ва кўплаб бошқа нарсалар – ҳозирги пайтда ҳар бир оила турмушининг узвий қисмига айланди. 

Кўпроқ истеъмол қилиш – мавжуд қувватларга, фойдаланиладиган ускуналарга катта юкламани, демак, ушбу инфратузилмани қўллаб-қувватлаш ва кенгайтириш воситаларига эҳтиёжлар ўсишини англатади. Қайд этилганидек, соҳанинг норентабеллиги туфайли инвестициялар етишмайди. Токи дотация сиёсати давом этар экан, улар келажакда ҳам бўлмайди. 

Инсоният тараққиётининг электр токи каби неъматидан фойдаланишни давом эттиришимизнинг йўли битта - соҳани рентабелли қилиш керак. Рентабеллиликка эса бозор қонуниятлари амал қилиши, яъни электр энергиясининг ҳақи унинг таннархига кўра тўланиши орқали эришиш мумкин. Бундай ўтиш босқичма босқич амалга оширилади, одамларнинг манфаатлари эътиборга олинган ҳолда, электр энергиясидан фойдаланиш ҳақи оз-одан ошириб борилади.

Ўзбекистонда 1 кВт-саот электроэнергия ҳақи 45 сўмга оширилган. Айни пайтда қолган харажатлар корхоналарнинг тадбирлари ҳисобидан ва давлат ёрдамида қопланади. 

Келинг, яқин қўшниларимиз электр энергия учун қанча ҳақ тўлашини кўриб чиқайлик. Иш ҳақида электр энергия харажатлари қандай ўрин эгаллайди? Шундай қилиб, Ўзбекистон фуқароси бугунги кунда электр энергия учун иш ҳақининг 1,9% тўласа, иш ҳақида электр энергия тўловлари улуши Туркияда 2,1 фоизни, Озарбайжонда – 2,6%, Грузияда – 3,2%, АҚШ да – 2,9%, Жанубий Кореяда –3,8%, Германия ва Ҳиндистонда –5,3%, Японияда –5,4%, мисол учун Португалияда - 6,2% ни ташкил этади.

Яъни тарифлар ўзгарганда биз 1 кВт соат учун 295 сўм тўлай бошлаймиз ва барибир қўшниларимиз харажатларига ета олмаймиз.

Бутун дунёда электр энергия иқтисоди унинг таннархи ошиши билан боғлиқ бўлади. Бизнинг ҳолатимизда, электр энергия нархи ошганлиги сезилмаслиги учун, мисол учун уйда оддий 26 кВт лампочкадан фойдаланишни камайтириш, ёки кунига кондиционердан бир ёки бир ярим соат камроқ фойдаланишнинг ўзи кифоя қилади.

Электр энергияга тўлаётган ҳақнинг унинг реал таннархига яқинлашувидан эришиладиган самара эса ниҳоятда салмоқли. Соҳа рентабеллик сари ҳаракатланмоқда, инвесторларни жалб этишга қодир, демак ривожланиши ва барқарор фаолияти учун маблағ кўпаяди. Бу ишнинг самараси эса айнан бизнинг чироқдан, музлатгичдан, телевизордан, ҳозиргидек иссиқ кунларда ҳаётимизга қулайлик ато этувчи кондиционерлар ва вентиляторлардан фойдалана олишимизда ифодаланади. 

Нархлар паст бўлса, турмуш қулай бўлиши ҳақида узоқ мулоҳаза юритиш мумкин. Аммо келажакни ҳам ўйлаш вақти келди – ҳозирги аҳволни ўзгаришсиз қолдирсак, эртага нима бўлади? Электр энергия бўлмаса – замонавий ҳаётимизнинг қулайликлари, жумладан, севимли ижтмоий тармоқда қайд қолдиришимиз учун телефонлар ва компьютерлар ҳам бўлмайди. Келинг, турмушимизни янада яхшилаш ҳақида ўйлайлик. Бу бизнинг умумий манфаатларимизга мос келади!”


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019