Нима учун барча шароитлар Тошкент аҳолиси учун қилинмоқда. Бошқа ҳудудлар ва туманлар ҳам бор-ку?

12:45 04 Август 2020 Жамият
555 0

Ушбу саволга бугун АОКА залида бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова қуйидагича жавоб берди:

— Ҳозирги кунда эпидемиологик вазият Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бошқа ҳудудларга нисбатан бирмунча оғир бўлганлиги сабабли барча даволаш ва касаллик тарқалишини олдини олишга қаратилган пилот лойиҳалар биринчи навбатда Тошкент шаҳрида ўтказилди.

Ушбу лойиҳалар асосида беморларга малакали ва тез тиббий ёрдам кўрсатишнинг янги тизими ташкил этилди.

Ушбу лойиҳалар ижобий самара берганлиги сабабли ҳозирги кунда республика бўйлаб янги тизим асосида иш олиб бориш татбиқ этилиши бошланди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?