Никоҳ шартномаларини мажбурий қилиш ҳақида қонун лойиҳаси киритилди

18:13 18 Февраль 2019 Жамият
603 0

Иллюстратив фото

Наманган вилоят ҳокимлиги Оила кодексига ўзгартириш киритиш ташаббуси билан чиқди. Ҳокимият хусусан никоҳланувчилар ўртасида никоҳ шартномаси тузишни мажбурий қилиб белгилаш ҳақида таклиф киритди.

Ҳокимият киритган таклифига кўра, келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилган ҳолатда - уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилиши мумкин бўлади.

Бугунги кунда никоҳ шартномаси - эр ва хотиннинг никоҳда бўлган даврида ва никоҳдан ажратилган тақдирда уларнинг мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларини белгиловчи келишуви ҳисобланиб, ҳозирги кунда уни тузиш ихтиёрийдир.

Элатиб ўтамиз, яқинда нашримизда “Оила” илмий – амалий маркази мутахассиси Гулнора Ишанханова билан интервью чоп этилган эди. Унда мутахассис “Никоҳ шартномаси оилани мустаҳкамлайди, агар ажралишга тўғри келса - кўплаб можаролардан сақлаб қолади”, - деган фикр билдирган эди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019