Никита Михалковнинг ўғли Ўзбекистонда «Мистер Нокаут» фильмини суратга олади

16:34 07 Сентябр 2020 Дунё
218 0

Россиялик режиссёр Артём Михалков «Мистер Нокаут» фильмининг ижодий жамоаси билан тасвирга олиш жойларини кўриш учун Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда «Дунё» АА мухбири хабар берди.

“Мистер Нокаут" – биографик драма бўлиб, машҳур совет боксёри, 1964 йилда Токиода бўлиб ўтган Олимпия ўйинлари ғолиби, икки карра Европа чемпиони, олти карра СССР чемпиони ва Вел Баркер Кубогини қўлга киритишга муваффақ бўлган ягона совет боксёри Валерий Попенченко ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

Бўлажак Олимпия чемпионининг ёшлиги урушдан кейинги йилларда Тошкентдаги Суворов мактабида ўтади. Ушбу факт Ўзбекистонда яъни Тошкент, Бухоро, Чирчиқ ва Янгиободда фильмни суратга олиш учун асосий омил бўлди.

Фильм ижодкорларидан постановкачи оператор, постановкачи рассом, иккинчи режиссёр, картина директори юртимизда бўлиб турибди.

Фильм директори ва продюсери машҳур режиссёр Никита Михалковнинг ўғли, «9 рота», «Духлесс», «Сибирский сирюлник» каби афсонавий фильмларда роль ижро қилган Артём Михалковдир.

«Мистер Нокаут» Артём Михалковнинг «Остановка», «Загадка черного принса», «Cтрасти по России», «Ставка на любов», «Москва, я люблю тебя!» фильмларидан кейинги олтинчи тўлиқ метражли режиссёрлик иши ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?