Nexia-3 автомобили вақтида етказиб берилмагани натижасида 34 млн 750 минг сўм истеъмолчига қайтариб берилди

10:07 07 Май 2019 Жамият
682 0

Бухоро шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига Вобкент тумани Янгикент ҚФЙ Ширин қишлоғида яшовчи фуқаро И. Рамазоновнинг оғзаки мурожаати рўйхатга олинган.

Ушбу мурожаатда қайд этилишича истеъмолчи 2018 йил 6 август куни “Умид савдо файз инвест” МЧЖдан NEXIA-3 русумли автомашинаси харид қилиш учун шартнома тузган ва истеъмолчи шартномада кўрсатилган 34 750 000 сўмни тўлаган. Аммо автомашинани ўз вақтида етказилмаганидан норози бўлган.

Истеъмолчининг мурожаати жамият ходимлари томонидан ўрганилиб, истеъмолчи ва тадбиркорнинг ҳуқуқлари тушунтирилди ҳамда истеъмолчининг тўлиқ 34 750 000 сўм нақд пули қайтариб берилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019