Ўзбекистонда “ҳаво йўллари”га рақобатчи янги авиакомпания очилиши кутилмоқда

16:58 15 Сентябр 2018 Иқтисодиёт
6765 0
Иллюстратив фото

Бугун, 15 сентябрь куни пойтахт ҳокимлигида навбатдаги “Инвесторлар куни”да INTER AVIASERVIS асосчиси Жаҳонгир Файзуллаев Тошкентда янги авиакомпания очиш таклифини илгари сурди. Бу ҳақда “Халқ сўзи“ мухбири хабар бермоқда.

Тадбиркор кўп йиллар давомида авиалайнерлар бозорини ўрганиб, чипталарни сотиш, парвозлар ва йўналишлар сонини ўрганиб чиққан. Унинг сўзларига кўра, хорижий компаниялар билан A-320 вa A-321 самолётлари лизинги бўйича шартномалар мавжуд.

Мазкур таклиф билдирилган тадбирда бу сафар Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев иштирок этган. Улар тақдим этилган 40 дан ортиқ лойиҳалар билан танишиб чиқишган. Мазкур лойиҳалар ижтимоий соҳа объектлари, хусусан замонавий меҳмонхона, кутубхона, тиббиёт марказлари, савдо ва кўнгил очар масканлар, кўп қаватли автотураргоҳлар ҳамда янги уй-жой комплексларини барпо этишни кўзда тутади.

Жаҳонгир Ортиқхўжаев авиакомпания ташкил этишни режалаштирган инвестор таклифини қўллаб-қувватлаб ҳокимиятдан барча зарур кўмак берилишини таъкидлади.

Учрашувда тақдим этилган лойиҳаларнинг умумий қиймати 5 триллион сўмдан зиёд бўлиб, уларнинг амалга оширилиши 10 мингга яқин янги иш ўрни яратилишини таъминлайди. Тадбирда лойиҳаларнинг қарийб 90 фоизи маъқулланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар