Немислар Тожикистонда ГЭС қурилишига ёрдам беради

09:25 06 Август 2019 Дунё
200 0

Архив фото

Тожикистон ва Германия ўртасида ўзаро молиявий ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди. Мамлакат иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлиги маълумотларига кўра, ушбу келишувнинг умумий суммаси 27 млн. еврони ташкил этади. Мазкур маблағлар мослаштирилган ерлардан фойдаланиш ҳисобига қишлоқ хўжалиги ривожланишини кучайтириш ва табиий офатлар хатарини камайтириш ҳамда “Себзор” ГЭСи  лойиҳасини амалга оширишга йўналтирилади. Бу ҳақда “Авеста” манбаси хабар берди.

Бундан олдин ЕИ ҳам Тожикистонда аграр соҳани равнақ топтириш ва кўмакка муҳтож аҳоли қатламлари ҳаётини яхшилаш мақсадида “Себзор” ГЭСи лойиҳасини қўллаб-қувватлаган эди.

“Себзор” гидроэлектростанциясини Тоғли Бадахшон автоном вилоятидаги Шоҳдара дарёсига қуриш режалаштирилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019