Немис ОАВда ГФР Президентининг Ўзбекистонга ташрифи ҳақидаги хабар қандай кутиб олинди?

18:03 27 Май 2019 Жамият
318 0

Немис оммавий ахборот воситаларида Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг 2019 йил 27-29 май кунлари Ўзбекистонга расмий ташрифи кенг муҳокама қилиняпти.

Хусусан, Bundesdeutsche Zeitung газетасида шу ҳақда мақола эълон қилинди. Унда Ўзбекистонга расмий ташриф давомида Президент Ф.-В.Штайнмайерга бизнес доира ва маданият муассасалари вакиллари ҳамроҳлик қилиши айтилади. Меҳмонлар савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ўзаро алоқалар истиқболлари ҳамда имкониятларни ўрганишни мақсад қилган.

Материалда Ўзбекистонда 2016 йилдан бошлаб мамлакат иқтисодиётининг барча секторларида либераллашув бошлангани таъкидланган. “Хусусий сектор учун ишбилармонлик муҳити сезиларли яхшиланди. Янги қонунлар ҳуқуқий базани оптималлаштирмоқда ва бюрократияни қисқартиряпти, — дея “Germany Trade & Invest” (GTAI) агентлигининг Марказий Осиё бўйича эксперти Уве Штробахнинг сўзларини келтириб ўтади нашр. — Ўзбекистон шиддатли суръатларда ўз иқтисодий ислоҳотларини олиб бормоқда. Товарлар хариди ва божхона расмийлаштируви тартиб-таомиллари соддалаштирилди. Хусусий бизнес учун кўплаб соҳалар очилди. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш йўлидаги кўп сонли лицензиялар ва рухсатномалар бекор қилинди. Савдо битимлари(ёки келишувлари) учун бюрократик тартиб-таомиллар экспорт ва импорт лицензияларини қисқартириш эвазига тартибга солинди”.

Мақола муаллифи Ўзбекистондаги тадрижий ислоҳотлар йўли хориж мамлакатлари билан ишбилармонлик муносабатларини кенгайтириш учун яхши пойдевор тақдим этишига урғу беради. 2018-2020 йилларга мўлжалланган тармоқ дастурлари ўз ичига умумий қиймати 30 миллиард доллардан зиёд бўлган лойиҳаларни қамраб олади. Немис компанияларига барча тармоқларда режалаштирилаётган лойиҳаларда ўз вақтида иштирок этиш тавсия қилинган.

dpa-AFX агентлиги, Handelsblatt нашри, Finanznachrichten.de, Wallstreet-Online.de, Boerse.de порталлари ўз ресурсларида Германия Федераль Президенти расмий ташрифи чоғида 2016 йил ушбу лавозимга киришган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни қўллаб-қувватлашини намойиш этишни истаётгани ҳақида хабар берган.

Немис журналистлари Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг январь ойида Берлинда расмий ташриф билан бўлгани, уни Франк-Вальтер Штайнмайер уни Бельвю саройида юксак эҳтиром билан кутиб олгани ҳақида тўхталиб ўтишди.

“Ўзбекистон Президенти канцлерь Ангела Меркель билан ҳам учрашди. Экспертларнинг қайд этишларича, бундай тезкор жавоб ташрифи унча одатий бўлмаган амалиёт ҳисобланади ва Ўзбекистондаги ислоҳотлар йўли қўллаб-қувватланаётганидан дарак бериб турибди”, дея эътироф этишган Германия ОАВ вакиллари.

Франк-Вальтер Штайнмайер Тошкент шаҳрида фуқаролик жамияти ва зиёлилар вакиллари билан учрашишни хоҳлаётгани ҳам хабар қилинган. Ташриф якунида турли жабҳаларда ҳамкорлик қилишга оид келишувлар имзоланиши кутиляпти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019