Немис меннонитлари авлодлари Хоразмда

10:56 07 Октябр 2019 Жамият
575 0

Жорий йил баҳорида Хивадаги “Ичанқалъа” музей қўриқхонасида XIX аср охирида тақдир тақозоси билан Хоразмга келиб қолган ва воҳада деярли эллик йилга яқин яшаган немис меннонитлари ҳаётига бағишлаб янги экспозиция ташкил этилган эди. Яқинда АҚШ ва Канадалик бир гуруҳ олимлар, сайёҳлар ҳамда Хоразмда яшаган меннонитлар авлодлари вакиллари ушбу экспозиция билан танишиш мақсадида ташриф буюришди. Хива хонлиги тасарруфидаги Оқ мачит қишлоғида яшаган немис меннонитлар ҳаётига оид нодир фотосуратлар, осори-атиқалар, улар ясаган уй-рўзғор буюмларини томоша қилган меҳмонлар ўз ҳаяжони ва қувончини яширишмади.

-Аввало ўша суронли йилларда ота-боболаримизга меҳр-мурувват кўрсатиб бир парча ерини, нонини баҳам кўрган бағрикенг ва меҳмондўст ўзбек халқидан жуда миннатдормиз, - дейди канадалик олим Жемс Жунке. - Аждодларимиз хотирасига ҳурмат кўрсатиб, уларнинг қилган хизматлари шунчалик эъзозланаётганини кўриб ниҳоятда тўлқинланиб кетдим.Келгусида экспозицияни янги экспонатлар билан бойитиш борасида Канзасдаги музей билан ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишиб олдик.

Меҳмонлар шунингдек, немис меннонитлари яшаган Оқ мачит қишлоғида ҳам бўлишди.

Одилбек Одамбоев,
(“Халқ сўзи”)

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?