ЖЧ-2018. Германия сўнгги сониялардаги гол эвазига ғалаба қозонди

09:40 24 Июнь 2018 Спорт
774 0
Фото: Getty Images

Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг навбатдаги учрашувлари ўтказилди. Унда бир қатор драматик ҳолатлар кузатилди.

F гуруҳида биринчи турни мағлубият билан бошлаган Германия терма жамоаси иккинчи турда ҳам жуда қийинг аҳволда қолганди. Бироқ бир киши бўлиб қолганига қарамасдан, немислар сўнгги дақиқада Тони Кроос томонидан киритилган гол эвазига, ғалаба қозониб, плей-офф босқичига чиқиш имкониятини сақлаб қолди. Гуруҳнинг  иккинчи учрашувида Мексика терма жамоаси Жанубий Корея терма жамоасини мағлубиятга учратди.

G гуруҳида Бельгия терма жамоаси Тунис билан куч синашиб, яна бир марта йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Бу сафар бельгияликлар 5:2 ҳисобида рақибдан устун келишди.

ЖЧ-2018
F гуруҳи. 2-тур

Германия – Швеция 2:1 (0:1)
Голлар:
Ройс (48), Кроос (90+5) – Тойвонен (32).
Германия: Нойер, Киммих, Боатенг, Рюдигер, Хектор (Брандт, 87), Руди (Гюндоган, 31), Кроос, Мюллер, Ройс, Дракслер (Гомес, 46), Вернер.
Швеция: Ольсен, Люстиг, Линделеф, Гранквист, Аугустинссон, Классон (Дурмаз, 74), Ларссон, Экдаль, Форсберг, Тойвонен (Гвидетти, 78), Берг (Телин, 90).
Огоҳлантиришлар: Экдаль (52), Боатенг (71), Ларссон (90).
Четлатиш: Боатенг (82).

Жанубий Корея – Мексика 1:2 (0:1)
Голлар:
Сон Ҳён Мин (90+3) – Вела (26, пенальти), Эрнандес (66).
Жанубий Корея: Чжо Хен У, Ли Ён, Чжан Ҳён Су, Ким Ён Гвон, Ким Мин У (Хон Чхоль, 84), Чжу Се Чжон (Ли Сён У, 64), Ки Сон Ён, Мун Сон Мин (Чжон У Ен, 77), Ли Чжэ Сон, Хван Хи Чхан, Сон Ҳён Мин.
Мексика: Очоа, Альварес, Сальседо, Морено, Гальярдо, Эррера, Гуардадо (Маркес, 68), Лайюн, Вела (дос Сантос, 77), Лосано (Корона, 71), Эрнандес.
Огоҳлантиришлар: Ким Ён Гвон (58), Ли Ён (63), Ли Сён У (72), Чжон У Ён (80).

G гуруҳи. 2-тур

Бельгия – Тунис 5:2 (3:1)
Голлар:
Азар (6, пенальти, 51), Лукаку (16, 45+4), Батшуайи (90) – Бронн (18), Хазри (90+3).
Бельгия: Куртуа, Алдервейрелд, Боята, Вертонген, Менье, де Брюйне, Витцель, Феррейра Карраско, Мертенс (Тилеманс, 86), Азар (Батшуайи, 68), Лукаку (Феллайни, 59).
Тунис: Бен-Мустафа, Бронн (Наггез, 24), Бен-Юссеф (Беналуан, 41), Мерья, Маалуль, Сасси (Слити, 59), Скири, Кауи, Бен-Юссеф, Хазри, Бадри.
Огоҳлантириш: Сасси (14).


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар