“Нексия-3” автомобилини ўз вақтида ололмаган фуқарога 38 млн сўм пули қайтарилди

18:08 10 Май 2019 Жамият
600 0

Олот тумани Денов МФЙ Олмазор қишлоғида истиқомат қилувчи Ўткир Азимов яхши ният билан Бухоро шаҳридаги “Умид” автолизинг ташкилотига “Nexia-3” евро 2-позиция автомашинаси учун шартнома асосида пул тўлайди. Нақд 38 000 000 (ўттиз саккиз миллион) сўмни ҳеч қандай эътирозларсиз, ўз вақтида топширади ва автоулов келишини кутади.

Буни қарангки, на автомобилдан дарак бор, на шартномадаги ваъда берилган шартлардан. Натижада истеъмолчи Ўткир Азимов фуқаролик ҳуқуқлари поймол этилганини тушуниб етади, ҳамда шартномани бекор қилади. Бироқ “Умид” автолизинг ташкилоти 38 000 000 (ўттиз саккиз миллион) сўм пулни қайтаришни пайсалга солиб келади.
Сабр косаси тўлган харидор, тўлаган барча пулини қайтариб олишда амалий ёрдам сўраб, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси “Ишонч телефони” 1091 га мурожаат қилади.

Федерация мутахассислари вазиятни ўрганиб чиқишди. Ҳар икки томон билан яқиндан мулоқотда бўлиб, уларга “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги қонун ҳақида тушунтириш берилди.

Оқибатда, Ўткир Азимов томонидан тўланган 38 000 000 (ўттиз саккиз миллион) сўм пул маблағи тўлиқ қайтарилди. “Умид” автолизинг ташкилотига эса камчиликларни бартараф этиш бўйича қонун доирасида далолатнома тузилди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019